Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиё фармацевтика корхоналари рахбарлари учун инновацион платформа
Тошкентда, “BioPharma City” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида “Фарма Ўзбекистон ва Марказий Осиё” V юбилей халқаро конгресси бўлиб ўтди. Ушбу тадбир инвестиция лойиҳалари раҳбарлари, йирик корхоналар, давлат ва назорат органлари, ишлаб чиқариш технологиялари лицензиарлари, ускуналар ишлаб чиқувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, инжиниринг ҳамда лойиҳа-қурилиш компаниялари, технология ва хизмат кўрсатувчи провайдерлар иштирокидаги Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатлар фармацевтика тармоғи етакчилари учун ноёб профессионал халқаро майдондир.
Конгрессда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) девони, “Асакабанк” ва кўплаб бошқалар иштирок этди.
Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги расмий кўмак кўрсатди. “Medical Express” — конгресснинг ахборот ҳамкоридир.
Очилиш маросимида конгресс иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А. Азизов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори А. Темиров ва “Vostock Capital” компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери ҳамда тадбирлар ташкилотчиси О. Барканова қутладилар.
Конгрессда қуйидаги маърузалар тингланди: “Ўзбекистон фармацевтика бозорининг ривожланиши” — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А. Азизов.“Қозоғистон Республикасида дори воситалари ва тиббий буюмларнинг Ягона дистрибьютори фаолияти: ривожланишнинг асосий йўналишлари” — “СК-Фармация” МЧШ бошқаруви раиси Н. Асилбеков. “Евроосиё ва Ўзбекистон фармацевтика бозори: асосий трендлар” — Евроосиё минтақасидаги IQVIA бош директори А. Хромов. “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратининг ҳуқуқий жиҳатлари” — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг етакчи инспектори Н. Саидалиева. “Замонавий саноатлаштиришнинг рақамли трансформацияси” — “METTLER TOLEDO” компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича директори Рожер Лию ва бошқалар.
Конгресс ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини, шунингдек, фаолият кўрсатаётган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг самарадорлигини ошириш имкониятларини муҳокама қилишга бағишланди.Тадбир иштирокчилари орасида қуйидаги компаниялар раҳбарлари бошчилигидаги кенгайтирилган делегациялар бор эди: Озон Фармацевтика, LAFZ, Бирунинеофарм, Dolce, Дори-Дармон, Haematech, Дентафилл Плюс, Remedy Group, Serene Healthcare, PHYTO APIPHARM, NIKA PHARM, BEST CARE, DORA LINE, Зарур амалиётлар маркази, All Well Lab ва бошқалар.
Ташкилотчилар томонидан тақдим этилган пресс-релиз
материаллари асосида Medical Express мухбири тайёрлади. Фото: Medical Express мухбири.
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()