Ўзбекистонда CaPhEx 2026 (Central Asia Pharma Expo) халқаро фармацевтика кўргазмаси бўлиб ўтди
2026-йил 27–28-октабр кунлари Тошкент шаҳридаги Anhor Park мажмуасида CaPhEx 2026 халқаро фармацевтика кўргазмаси ва конференсияси бўлиб ўтди. Мазкур халқаро тадбир фармацевтика саноатининг етакчи вакиллари, маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар, инвесторлар, дистрибюторлар ҳамда соҳа мутахассисларини бир майдонда бирлаштирди. Кўргазмада 120 дан ортиқ компания иштирок этиб, замонавий ишлаб чиқариш технологиялари, инновацион маҳсулотлар ва фармацевтика соҳасидаги янги ечимларни намойиш этди.
Ўзбекистон фармацевтика саноатининг салоҳияти намойиш этилди
Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги CaPhEx 2026 кўргазмасида иштирок этиб, мамлакатимиз фармацевтика саноатининг инвеститсиявий салоҳияти, маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлари ҳамда тармоқни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни халқаро ҳамжамиятга тақдим этди.
Агентлик фаолиятининг устувор йўналишлари — фармацевтика тармоғини ривожлантириш, илғор технологиялар трансферини рағбатлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш ва хорижий компаниялар билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат экани такидланди.
Халқаро стандартлар ва инновацион ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди
Кўргазма доирасида фармацевтика маҳсулотлари сифатини таминлаш, халқаро стандартларни, жумладан, GMP талабларини жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш ҳамда маҳаллий корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, илмий тадқиқотларни ривожлантириш, инновацион дори воситаларини ишлаб чиқариш, замонавий технологияларни ўзлаштириш ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.
Инвестициялар ва халқаро ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратилди
CaPhEx 2026 маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш, янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини белгилаш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилди.
Тадбир давомида хорижий ишлаб чиқарувчилар ва инвесторларни Ўзбекистон фармацевтика бозорининг имкониятлари билан таништириш, янги шериклик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини ривожлантиришга алоҳида этибор қаратилди.
CaPhEx 2026 халқаро кўргазмаси Ўзбекистон фармацевтика саноатининг халқаро майдондаги салоҳиятини намойиш этиш, инвестицияларни жалб қилиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг хорижий ҳамкорлар билан алоқаларини кенгайтириш учун муҳим имконият яратди.
Ташкилотчилар томонидан тақдим этилган пресс-релиз
материаллари асосида Medical Express мухбири тайёрлади.
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()